АсосийJamiyat

Фарғоналиклар сифатсиз қурилаётган қўп қаватли уйда ҳоким яшашини талаб қилишди

'Фарғоналиклар сифатсиз қурилаётган қўп қаватли уйда ҳоким яшашини талаб қилишди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқлар орқали фарғоналиклар сифатсиз қурилаётган қўп қаватли уйда вилоят ҳокими ва қурилиш бошқармаси бошлиғи яшашини талаб қилишди.

Қурилиш  ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги меъёрий талаблари қўпол равишда бузилган обектда қурилиш-монтаж ишлари тўхтатилгани ҳақида баёнот берди. 

Вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси Фарғона шаҳар Регистон кўчасида жойлашган ушбу турар-жой биноси бўйича ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

Буюртмачи Ҳ.Латипов томонидан қурилаётган Фарғона шаҳар Регистон кўчасидаги бўш ер майдонида тўрт қаватли турар-жой биноси, автотураргоҳ, болалар майдончаси қуриш ҳамда туташ ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш обекти инспекциядан 2018-йил 3 декабрь куни рўйхатдан ўтган ва қурилиш ишлари бошланган, обектда инспекция томонидан доимий назорат ишлари  олиб борилган.

Турар-жой биносининг лойиҳа ҳужжатларида тўрт қават қуриш белгиланган ушбу уй амалда етти қават қилиб қурилган. Ушбу обектнинг бешинчи, олтинчи, еттинчи қаватларини қуриш учун пастки қаватларни юк кўтариш қобилиятини ўрганиш бўйича “ИНСПЕCТИОН WОРК” МЧЖ (бино иншоотларни техник холатини текшириш бўйича лицензия рақами АЛ-002105) томонидан тайёрланган техник хулосага асосан юқори қаватларни енгил қурилиш материалларидан бажаришга тавсия этилган.

Лекин буюртмачи Ҳ.Латипов ва пудратчи “Икат Водий” МЧЖ томонидан ушбу хулосага асосан лойиҳа ҳужжатлари қайта тўлиқ ишлаб чиқилмаган, белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилмаган ҳамда инспекцияга хабарнома юбориб рўйхатдан ўтмасдан қурилиш ишлари амалга оширилган. 

Ҳолат юзасидан вилоят қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан обект қурилишини тўхтатиш тўғрисида 2022 йил 12 декабрда ёзма кўрсатма берилган. Шунингдек, аниқланган қонун бузилиш ҳолати юзасидан 2022 йил 26 декабрь куни маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида МЖтК 99-модда 7-қисми билан баённома расмийлаштирилиб, маъмурий судга юборилган. 

    Бошқа янгиликлар