АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди - “Ўзгидромет”

'Бугун Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди - “Ўзгидромет”'ning rasmi

“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда яхмалак юзага келади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2° совуқ-3° илиқ, шимолда 0-5° совуқ бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 1-3° илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан қор ёғади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Баъзи жойларга туман тушади. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2-7° совуқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар