АсосийJamiyat

Сурхондарёда қурилиш материаллари дўконлари ёниб кетди (видео)

'Сурхондарёда қурилиш материаллари дўконлари ёниб кетди (видео)'ning rasmi

Сурхондарё вилояти Шеробод туманида 10 февраль куни ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, соат 15:32 да “Шербой Шахзод” МЧЖга қарашли 3 та қурилиш материаллари савдо дўконларининг 75 квадрат/метр майдонида ёнғин содир бўлган.

Воқеа жойига ёнғин-қутқарув экипажлари соат 15:36 да етиб бориб, соат 16:10 да батамом ўчирилган. Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаблари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ёнғин қутқарувчиларининг саъй-ҳаракатлари натижасида 800 квадрат/метр жой сақлаб қолинган. Воқеа жойига вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбарияти ва тегишли масъуллар етиб борган.

    Бошқа янгиликлар