Туркияда 10 кунлик чақалоқ ва унинг онаси ҳамда 10 ёшли қизалоқ вайроналар остидан олиб чиқилди. Бу ҳақда “Haberturk” хабар берди.
Қаҳрамонмарашдаги зилзилалардан энг кўп жабр кўрган Ҳатай вилоятида Яғиз Улаш исмли 10 кунлик чақалоқ ва унинг онаси қутқариб олинган. Қайд этилишича, улар вайроналар остида 90 соатдан ортиқ вақт қолиб кетган. Маълум қилинишича, қиз қутқарувчилардан вайроналар остидан олиб чиқилгач, дарҳол сут беришни сўраган.






