АсосийDunyo

Қозоғистон чегарасини бузиб Россияга ўтаётган ўзбекистонликлар қўлга тушди

'Қозоғистон чегарасини бузиб Россияга ўтаётган ўзбекистонликлар қўлга тушди'ning rasmi

Қозоғистонда Ўзбекистоннинг тўрт нафар фуқароси Россия чегарасини кесиб ўтмоқчи бўлган вақтида қўлга олинди, деб хабар берди МХХ матбуот хизмати.

Маълумотларга кўра, 4 февраль куни чегарачилар давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтишда гумон қилинган тўрт нафар ўзбекистонликни қўлга олган. Эркаклар 2023 йил январь ойида Ўзбекистондан Қозоғистонга қонуний равишда келган ва Россияга ишлаш учун кетишни режалаштирган.

Шу билан бирга, ушбу фуқароларнинг Россияга кириши тақиқланганлиги муносабати билан улар тунги вақтда назорат-ўтказиш пунктларини четлаб ўтиб, камуфляж костюмларидан фойдаланган ҳолда чегарани кесиб ўтишга уринишган.

Қайд этилишича, айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


 

    Бошқа янгиликлар