Аввалроқ, "Ўзгидромет"нинг ахборотига кўра, "Қамчиқ" довонида ҳаракатлар вақтинча тўхтатилгани ҳақида хабар берган эдик.
Об-ҳаво кескин ўзгариб кучли қор ёғиши ва Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази томонидан берилган 2023 йил 9 февралдаги 103-сон бюллетенига кўра, соат 13:30 да А-373 “М-39 Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш” автомобиль йўлининг 228-253 км.лар оралиғида қор кўчкиси хавфи юзага келганлиги сабабли автомобиллар ҳаракати вақтинча тўхтатилган эди.
“Қамчиқавтойўл” ИЙФУК томонидан тегишли ташкилотлар билан биргаликда кўрилган тезкор чора-тадбирлардан сўнг соат 23:30 да довондан ҳаракатланувчи барча турдаги автотранспорт воситалари учун икки томонлама ҳаракат тўлиқ қайта тикланди.
“Ўз навбатида барча автотранспорт воситаси ҳайдовчиларига об-ҳаво шароитини ҳисобга олган ҳолда, йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиб ҳаракатланишини тавсия қилиб қоламиз”, — дейилади хабарда.






