АсосийDunyo

Боку рамзи бўлган бино Туркия байроғи рангига бурканди

'Боку рамзи бўлган бино Туркия байроғи рангига бурканди'ning rasmi

Озарбайжон пойтахти Бокунинг меъморий рамзларидан бири ҳисобланган Ҳайдар Алиев маркази 7 февраль оқшомида Туркия байроғи рангларига бўялди. Бу ҳақда "azertag.az" хабар қилди. 

Маълум қилинишича, акция Туркия ва турк халқи билан бирдамлик белгиси сифатида мамлакат жанубидаги вайронкор зилзилалар ортидан уюштирилди.

Энди турк байроғи бир неча кун давомида марказ биносида акс эттирилади. Шунингдек, бир неча кун давомида озарбайжон ва турк халқларининг дўстлиги, қардошлиги ва бирлигини ўзида мужассам этган видеопроекция намойиш этилади.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Туркияда зилзила қурбонлари сони 6234 нафарга, жароҳатланганлар сони 37011 нафарга етди.

Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон Туркияда табиий офат қурбонлари муносабати билан етти кунлик миллий мотам эълон қилди. Туркия давлат байроқлари бутун мамлакат бўйлаб яримга ҳилпиратилди.

Шунингдек, вайронкор зилзила қўшни мамлакатларда, жумладан Сурия, Ливан, Шимолий Кипр Турк Республикаси, Греция Кипр ва Ироқда ҳам сезилди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Суриянинг Идлиб, Ҳалаб, Хама, Латакия ва Раққа вилоятларида ҳозиргача қурбонлар сони 2 минг нафардан ошгани айтилмоқда. 

 

    Бошқа янгиликлар