5 февраль куни Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида иккита автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ маълумот берди.
Ҳодиса Ўзбекистон туманининг Оқта қишлоғи ҳудудидан ўтган Яйпан–Нурсух–Ропқон автомобиль йўлининг 9-километрида юз берган. Лаcетти ҳайдовчиси йўлнинг қарама-қарши томонига ўтиб кетиши натижасида Матиз русумли транспорт воситаси билан тўқнашиб кетган. Оқибатда Матиз автомобилида ёнғин келиб чиққан ва ҳайдовчи тан жароҳати олиб шифохона ётқизилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
07.02.2023 08:41
Фарғонада матиз ёниб кетди






