АсосийJamiyat

Қашқадарёда банк мансабдорлари қарийб 4 млрд сўмни талон-торож қилишди

'Қашқадарёда банк мансабдорлари қарийб 4 млрд сўмни талон-торож қилишди'ning rasmi

“Агробанк” АТБ Қашқадарё вилоят бошқармаси Қамаши филиали мансабдор шахслари жиноий тил бириктириб, ўзига ишониб топширилган қарийб 4 млрд сўм маблағларни ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган, дея хабар бермоқда Қашқадарё вилоят прокуратураси.

Унга кўра, мазкур ҳолат юзасидан ИЖҚҚ департаменти Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ЖКнинг 167 ва 209-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

"Тергов давомида 3 нафар мансабдор шахсга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Терговнинг бориши алоҳида назоратга олинган. Тергов якуни бўйича батафсил ахборот берилади", — дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар