АсосийJamiyat

Венгрия ташқи ишлар вазири ҳам Ўзбекистонга келади

'Венгрия ташқи ишлар вазири ҳам Ўзбекистонга келади'ning rasmi

2023 йил 9 февраль куни Венгрия ташқи ишлар ва ташқи савдо вазири Питер Сиярто Ўзбекистонга келади.

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов билан учрашув, шунингдек, мамлакатимизнинг бошқа вазирлик ва идораларида музокаралар ўтказилиши кўзда тутилган.

Аввалроқ, 7-9 февраль кунлари Словения Республикаси Бош вазири ўринбосари − ташқи ишлар вазири Таня Файон бошчилигидаги делегация Ўзбекистонда ташриф билан бўлиши маълум қилинганди.

    Бошқа янгиликлар