АсосийJamiyat

Ўзбекистонда 6 февраль куни қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди

'Ўзбекистонда 6 февраль куни қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди'ning rasmi

"Ўзгидромет" прогнозига кўра, 6 февраль куни республиканинг айрим ҳудудларида ёғингарчилик кузатилади, шунингдек, баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 0-2 даража илиқ, кундузи эса 7-9 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи эса 4-9 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ 3 даража илиқ, кундузи эса 8-13 даража илиқ бўлади.

ТошкентСамарқандЖиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, фақат Самарқанд вилоятида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шунингдек, жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ 3 даража илиқ, кундузи эса 5-10 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шунингдек, айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи эса 10-15 даража илиқ бўлади.

АндижонНаманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ 3 даража илиқ, кундузи эса 3-8 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғлиҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шунингдек, қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 1-6 даража совуқ, кундузи эса 2-7 даража илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар