АсосийDunyo

Ҳиндистонда вояга этмаган қизларга уйланган 2200га яқин эркак ҳибсга олинди

'Ҳиндистонда вояга этмаган қизларга уйланган 2200га яқин эркак ҳибсга олинди'ning rasmi

Ҳиндистоннинг шимоли-шарқидаги Ассам штатида полиция ходимлари ноқонуний ёш никоҳларга қарши кураш доирасида уюштирилган рейдда 2169 эркакни ҳибсга олди. Бу ҳақда НДТВ ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларига таяниб хабар берди.

Маҳаллий полиция бошлиғи Гянендра Пратап Сингхнинг ТАСС агентлигига иқтибос келтирган ҳолда маълум қилишича, эркаклар полиция томонидан қайд этилган 4074 та ҳолат асосида ҳибсга олинган.

Бироқ, хабардан маълум бўлишича, қўлларида кичкина болалари бор ёш аёллар эрларининг ҳибсга олинишига қарши чиқишган. 

“Биз бирга яшадик ва қандайдир йўл билан кун кечирган бўлсак-да, биз бахтли эдик. Эрим ҳибсга олингандан кейин бизни ким рўзғор билан таъминлайди?”,– дейди улардан бири.

1978 йилда Ҳиндистон қонунчилигига эркаклар 21 ёшда, аёллар эса 18 ёшда турмуш қуришга рухсат берувчи ўзгартириш киритилди. Ушбу чекловлар бугунги кунда ҳам амалда. Бироқ, Ҳиндистонда даромадларнинг пастлиги сабабли, 18 ёшгача бўлган қизлар билан турмуш қуриш асосан қишлоқ аҳолиси орасида кенг тарқалган.

2021 йил декабр ойида Ҳиндистон парламентига кўриб чиқиш учун эркаклар ва аёллар учун никоҳнинг энг кам ёшини 21 ёшга тенглаштириш режалаштирилган қонун лойиҳаси тақдим этилди. Бироқ, ҳужжат ҳали якуний тасдиқни олмаган.

    Бошқа янгиликлар