ОАВларда Ўзбекистон қурган ва хизмат кўрсатиб келган "Ҳайратон – Мозори Шариф" темирйўлини бошқариш ҳуқуқи Қозоғистоннинг "Мансур Фатиҳ" компанияси ихтиёрига ўтгани учун Ўзбекистондан Афғонистонга юкларни ташиш тўхтатилганлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
"Ўзбекистон темир йўллари" Афғонистонга юкларни ташиш тўхтатилганлигига изоҳ берди.
"2022 йил декабр ойида Афғонистоннинг махсус комиссияси билан кўриб чиқилиб, келишилган “Сўғдиёна транс” ШК ва Афғонистон темир йўллари ўртасидаги янги шартнома шартларини Афғонистон темир йўллари бошқармаси раҳбари томонидан янгитдан шарҳланиши ва бунда оммавий ахборот воситаларида ўзбек томонини айблашга ҳаракат қилаётганаётгани ҳамда келишилган хизмат қийматларини бошқача талқин қилиб ўзини оқлаш учун фойдаланаётгани тушунарсиз вазиятни юзага келтирмоқда", - дейилади "Ўзбекистон темир йўллари" компанияси изоҳида
Таъкидланишича, Афғонистон томонидан Ҳайратон станциясида амалга ошириши лозим бўлган техник ишларини, ўзлари томонидан белгиланган муддатларда амалга ошира олмагани тўғрисида ҳеч қандай тушунтириш берилмаган.
"Ўзбекистон темир йўллари" компанияси изоҳига кўра, Ҳайратон станциясига етказиб берилган вагонларни бўшатиш ва қайтариш ишларини ташкил этиш учун Афғонистон темир йўл бошқармаси “Мансур Фатиҳ” компаниясини билан шартнома имзолаган. Шартномага кўра, ушбу афғон ташкилоти 31 январга қадар Ҳайратон станциясида келишилган муддатда ишларни ташкиллиштиришга улгурмаган.
"Бундан ташқари “Сўғдиёна транс” ШК томонидан тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилиб, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида вақтинчалик автомобиль транспорти орқали юклар ташувини ташкиллаштиришда ёрдам беришига қарамай, қўшни давлат томони тадбиркорларга юкларни автомобиль транспорти орқали ташимаслик тўғрисида тавсия бераётгани хақида маълумотлар келмоқда.
Шу билан бирга, Афғонистон темир йўл бошқармаси раҳбариятининг илтимосига кўра, кейинги ҳафта бошида Термиз шаҳрида Афғонистонга темир йўл орқали юкларни ташишни ташкил этиш, Ҳайратон станциясига етказиб бериш ва олиб чиқишни ташкил этиш бўйича “Сўғдиёна транс” ШК ва Афғонистон темир йўл бошқармаси ўртасида янги шартнома имзоланиши режалаштирилмоқда.
Шартнома имзоланган кундан бошлаб Ғалаба – Ҳайратон темир йўли очилиши ҳақидаги янгиликларни маълум қиламиз" - дейилади компания Ахборот-таҳлилй медиа маркази маълумотида.
Ижтимой тармоқларга сиздирилган маълумотларга кўра, Афғонистон томони "Сўғдиёна Транс" ўрнига қозоқ ва украин компаниялари билан музокаралар олиб бормоқда.






