АсосийJamiyat

Жиззахда 4 нафар фуқаро ис газидан заҳарланиб вафот этди

'Жиззахда 4 нафар фуқаро ис газидан заҳарланиб вафот этди'ning rasmi

2023 йил 31 январь куни Жиззах шаҳар Сайилгох кўчасида жойлашган хонадонларнинг бирида 4 нафар шахснинг мурдаси топилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби  Ҳаёт Шамсутдинов darakchi.uz'га хабар берди. 


Қайд этилишича, улардан 1 нафари, “Самбҳрам” университети 2-курс, 1 нафари эса Жиззах политехника институти 2-курс талабаси бўлган. 
Суд-тиббий экспертизанинг маълумотига кўра, марҳумларининг ўлимига ис гази заҳарланиши сабаб бўлганлиги кўрсатилган.

 Мутахассисларининг бирламчи маълумотига кўра, ҳодиса содир бўлган хонадонга ўрнатилган иситиш тизими табиий газдан фойдаланиш ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид эканлиги кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 207-моддаси 3-кисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар