АсосийJamiyat

“Хеч қачон бундай гапирмайман”. Депутат Жаҳонгир Зияев ўзи ҳақида тарқалган фитналарга чора кўрилишини маълум қилди

'“Хеч қачон бундай гапирмайман”. Депутат Жаҳонгир Зияев ўзи ҳақида тарқалган фитналарга чора кўрилишини маълум қилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда депутат Жаҳонгир Зияевнинг фуқаролар билан ёзишмалари акс этган суратлар тарқалмоқда.

Тармоқ фойдаланувчиларнинг аксарияти ҳолат уюштирилганини айтмоқда.

Айни пайтда депутатнинг ўзи ҳолатга ойдинлик киритди. Маълум қилинишича, ушбу ҳолат ижтимоий тармоқда тарқалган яна бир фитна.

“Мен ҳақимда фитналар тарқалмоқда.

Мен халқ вакили сифатида бундай гапларни ҳач қачон гапирмайман ва бу менинг табиатимга ҳам хос эмас. 

Бу ҳақда тезда Ички ишларга мурожаат қиламан ва қонун доирасида алабатта чора кўрилади”, - дейди Жаҳонгир Зияев.

Депутат чиқишидан сўнг, айрим телеграм каналлари адашишганини билдириб, хабарни ўчириб ташлашди.

 

    Бошқа янгиликлар