АсосийJamiyat

Тошкентда "Жалолиддин Мангуберди” миллий балетининг премьераси ўтказилади

'Тошкентда "Жалолиддин Мангуберди” миллий балетининг премьераси ўтказилади'ning rasmi

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрида давлат буюртмаси асосида саҳналаштирилган “Жалолиддин Мангуберди” миллий балети тақдимоти бўлиб ўтади. Бу ҳақда Маданият ва туризм вазирлиги матбуот хизмати xaбар қилмоқда.

Таъкидланишича, спектакл Ўзбекистон Маданият ва туризм вазири ўринбосари Б.Ахмедов ва бир гуруҳ ҳайъат аъзолари томонидан муҳокама этилди ва ижобий баҳоланди. 

Мазкур спектакл туркиялик машҳур балетмейстер Мехмет Балкан томонидан саҳналаштирилган. Шунингдек, оркестрга Россия Федерациясидан театрга Бош дирижёр сифатида таклиф этилган Денис Власенко дирижёрлик қилади.

Қайд этилишича, ушбу саҳна асари — “Жалолиддин Мангуберди” миллий балетининг премьераси 4-5 февраль кунлари бўлиб ўтади.

    Бошқа янгиликлар