АсосийJamiyat

Олмаотадан Самарқандга авиапарвозлар қайта тикланади - "Uzbekistan Airports"

'Олмаотадан Самарқандга авиапарвозлар қайта тикланади - "Uzbekistan Airports"'ning rasmi

Қозоғистоннинг FlyArystan лоукостер авиакомпанияси Олмаота—Самарқанд йўналишидаги авиапарвозларни тикламоқда, дея хабар берди "Uzbekistan Airports".

Маълум қилинишича, Олмаота-Самарқанд-Олмаота йўналиши бўйича биринчи йўловчи рейси 2023 йилнинг 15 март кунига белгиланган. Рейслар Airbus А320 самолётларида ҳафтасига икки марта-чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

Маълумот учун, FlyArystan — Қозоғистоннинг арзон авиаташувларни амалга оширувчи компанияси бўлиб, бош қароргоҳи Олмаота шаҳрида жойлашган. Компания Қозоғистондаги энг йирик Air Astana авиакомпанияси негизида ташкил этилган.

    Бошқа янгиликлар