Ўзбекистон ҳудудида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби соддалаштирилмоқда. Бу ҳақда Normа дея хабар берди.
Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган қарорга кўра, чет эл фуқароларини миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари, жойлаштириш воситалари ёки даволаш муассасаларида вақтинча рўйхатга олиш учун ягона муддат (3 кун ичида) ўрнатилмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистонда бўлиш қоидаларини бузган, бошқа қоидабузарликларга йўл қўйган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни жойлаштириш воситалари ҳамда даволаш муассасасида вақтинча рўйхатга олишни фақат ички ишлар органларидан рухсат олингандан кейин амалга ошириш тартиби бекор қилинмоқда.
Қайд этилишича, эндиликда бундай ҳуқуқбузарликларга йўл қўйган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари маъмурияти, хусусий уй-жой эгалари ҳудудий ички ишлар органларига E-mehmon дастури орқали хабар берган ҳолда жойлаштиради.






