Канада парламенти чоршанба куни Шинжондан 10 минг уйғур қочқинни икки йил ичида мамлакатга жойлаштириш бўйича мажбурий бўлмаган таклифни бир овоздан маъқуллади, деб хабар бермоқда Reuters.
Қонун лойиҳасини ёқлаб 322 депатут овоз берган.
"Канада ҳар доим ҳимояга муҳтожларга ёрдам бериш учун ўз ҳиссасини қўшади. Мен бугун Жамоатлар палатаси томонидан қабул қилинган таклифда кўрсатилган чора-тадбирларни илгари суриш учун барча партия аъзолари билан ишлашга қатъий қарор қилдим”, деди Иммиграция вазири Шон Фрейзер ўз баёнотида.
Ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши Бош вазир Жастин Трюдо ҳукуматини ушбу таклифга амал қилишга мажбурламайди. Аммо парламентнинг қўллаб-қувватлаши уни барибир чора кўришга мажбур қилиши мумкин.
2021 йилда Канада Хитойнинг уйғурларга нисбатан муносабатини геноцид деб атаган.






