АсосийJamiyat

Расул Кушербаев лавозимга тайинланди

'Расул Кушербаев лавозимга тайинланди'ning rasmi

Собиқ депутат Расул Кушербаев табиат ресурслари вазирининг маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Ушбу маълумотни “darakchi.uz” манбаси тасдиқлади.

Эслатиб ўтамиз, сал аввал Расул Кушербаев парламентда унинг фикри эшитилмагани учун депутатликдан кетишини эълон қилганди. Шундан сўнг унинг Тошкент шаҳрига ҳоким бўлиши ҳақида хабарлар пайдо бўлгач, унинг ўзи бунга муносабат билдирган эди.

Маълумот учун: Табиат ресурслари вазирлиги 2022 йилнинг декабрь ойи сўнггида Экология қўмитаси негизида қайта ташкил этилган бўлиб, собиқ Туризм ва маъданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов табиат ресурслари вазири лавозимига тайинланган эди.

    Бошқа янгиликлар