АсосийJamiyat

Яна бир қатор вазирларга ўринбосарлар ва Оила ва хотин-қизлар қўмитасига раис тайинланди

'Яна бир қатор вазирларга ўринбосарлар ва Оила ва хотин-қизлар қўмитасига раис тайинланди'ning rasmi

Президент қарори билан яна бир қатор вазирларга ўринбосарлар тайинланди. Бу ҳақда Ўз А хабар бермоқда. 

Президент қарори билан:

  • Омонулло Насритдинходжаев тоғ-кон ва геология вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига;
  • Аъзам Кадирходжаев тоғ-кон ва геология вазирининг ўринбосари лавозимига;
  • Азизхўжа Қобилов тоғ-кон ва геология вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди (аввал — Президент Администрацияси масъул ходими эди).

 

  • Шамсиддин Алимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

 

  • Дурдона Рахимова ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимига;
  • Шахрилло Махмудов ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимига;
  • Мурад Исмаилов ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

 

  • Абдулло Аслонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан спортни ривожлантириш вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

 

  • Обиджон Қудратов табиат ресурслари вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига;
  • Жусипбек Казбеков табиат ресурслари вазирининг ўринбосари лавозимига;
  • Шерзод Хабибуллаев Табиат ресурслари вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги директори лавозимига тайинланди.

 

  • Эркин Мухитдинов камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари лавозимига;
  • Жамшид Абруев камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари лавозимига;
  • Раъно Турдибоева камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари лавозимига (аввал Оила ва ҳотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг ўринбосари эди);
  • Мирзохид Убайдуллаев Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори лавозимига;
  • Озода Парпибаева Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.

 

  • Баҳодир Умурзаков бошқа ишга ўтиши муносабати билан бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари лавозимидан;
  • Содиқжон Турдиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан;
  • Абдулла Турсунов бошқа ишга ўтиши муносабати билан маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари лавозимидан;
  • Мухтар Мухитдинов бошқа ишга ўтиши муносабати билан маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари лавозимидан;
  • Нодира Эгамбердиева бошқа ишга ўтиши муносабати билан Оила ва ҳотин-қизлар давлат қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

 

  • Бахтиёр Камалов сув хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимига;
  • Дилшоджон Ходжиахмедов сув хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимига;
  • Зафар Ирисбоев Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфисизлигини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.
  • Баходир Юсупалиев ССВ ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси лавозимига тайинланди;

 

  • Анвар Алимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари — Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилди.

 

    Бошқа янгиликлар