Покистон шимолидаги Пешовар шаҳридаги масжидда юз берган портлаш қурбонлари сони 60 кишига етган.
Ғарб ва маҳаллий ОАВлар хабарига кўра, 157 дан ортиқ киши жароҳатланган.
Аввалроқ, масжидда намоз вақтида портлаш содир бўлгани, сўнг бино шифти ва деворлари қулагани хабар қилинганди. Кўп одамлар вайроналар остида қолган.
Масжид 250-300 кишига мўлжаланган бўлган. Лекин портлаш бўлганда масжид ҳудуди ва унинг яқинида 400 га яқин одам бор эди.
Портлаш учун жавобгарликни “Техрик-и-Талибан Пакистан” террорчилик ташкилоти ўз зиммасига олган.






