АсосийJamiyat

Тошкентда ўзини СЭС ходими деб таништирган шахслар фуқароларга номаълум дори воситалари сотаётгани айтилди

'Тошкентда ўзини СЭС ходими деб таништирган шахслар фуқароларга номаълум дори воситалари сотаётгани айтилди'ning rasmi

Тошкентнинг Миробод туманидаги "Мовароуннаҳр" маҳалласида ўзларини “Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати туман бўлими ходимимиз (СЭС)” дея таништириб, турли ҳашаротларга қарши дориларни пуллаётган шахслар пайдо бўлгани айтилмоқда. Хабарларга кўра, сохта СЭС ходимлари дея таништаётганлар фирибгарлик йўли билан келиб чиқиши номаълум дориларни сотишмоқда

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳолатга аниқлик киритди.

Унга кўра, “сохта СЭС ходимлари”  Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Тошкент шаҳар бошқармаси, Тошкент шаҳар Дезинфекция станцияси ва туман ҳудудий бўлимларида фаолият юритмаслиги маълум бўлди. 

"Юқоридаги кўнгилсиз ҳолатга дуч келсангиз, аввало зарарсизлантирувчи восита сотаётган фуқаролардан:

  • хизмат гувоҳномаси;
    қайси ташкилот ёки бошқармада фаолият юритиши;
    зарарсизлантирувчи восита сотиши ва сотиб олишингизга асос сўрашга ҳақли эканлигингизни унутманг", дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар