АсосийJamiyat

Uzbekistan Airways баҳорда Милан ва Париж шаҳарларига авиақатновларни тикламоқда

'Uzbekistan Airways баҳорда Милан ва Париж шаҳарларига авиақатновларни тикламоқда'ning rasmi

Uzbekistan Airways 2023 йил 28 мартдан бошлаб Тошкент–Милан–Тошкент ва 31 мартдан Тошкент–Париж–Тошкент йўналишида авиақатновларни амалга оширишни бошлайди.

Парвозлар ҳафтада икки марта – сешанба ва жума кунлари амалга оширилади.

Тошкент–Милан йўналишида авиачипталар 4 391 000 сўмдан, Тошкент–Милан–Тошкент йўналишида эса 6 084 752 сўмдан бошланади. Тошкент–Париж йўналишида авиачипталар 4 317 000 сўмдан, Тошкент– Париж –Тошкент йўналишида эса 6 337 975 сўмдан бошланади.

Авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтидан 3 фоиз чегирма билан Uzbekistan Airways Sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиб олиш мумкин.

    Бошқа янгиликлар