АсосийJamiyat

Боғча ходимларининг ойлиги мактаб ўқитувчилари ойликларига тенглаштирилади(видео)

'Боғча ходимларининг ойлиги мактаб ўқитувчилари ойликларига тенглаштирилади(видео)'ning rasmi

Боғча ходимларининг ойлиги оширилиб, мактаб ўқитувчилари ойликларига тенглаштирилади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги масъул ходими Мавлуда Асқархўжаева маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти буйруғи билан, 2023 йил Мактабгача таълим ходимларининг ойлик маоши оширилиши ва унинг миқдори мактаб ўқитувчиларининг маош миқдорича бўлиши белгиланган. 

Унга кўра, боғча мудири лавозимининг маоши мактаб директори 3 ва 4-гуруҳ лавозим маошига тенглаштириш, тарбиячи ёрдамчиси лавозими маошини 70 фоизга ошириш, ошхона ва бухгалтерия ходимлари лавозими маошига 100 фоиз устама ҳақ белгилаш кўзда тутилган.

    Бошқа янгиликлар