АсосийJamiyat

Ўзбекистон аҳолиси 2035 йилда 45 млн кишидан ошиши мумкин

'Ўзбекистон аҳолиси 2035 йилда 45 млн кишидан ошиши мумкин'ning rasmi

2023 йилнинг бошида Ўзбекистоннинг аҳолиси 36,0 миллион кишини ташкил этди. Бу ўтган йилдагига нисбатан 753,6 минг киши (2,1%) кўп демакдир. Аҳолининг бундай ўсиши асосан ўлим даражасининг нисбатан пастлиги ва туғилиш даражасининг юқорилиги билан боғлиқ. 2022-йилда 932,2 минг гўдак дунёга келган.

Демографик прогнозларга кўра, 2035 йилгача туғилишлар сони бир хил даражада сақланиб қолади (ўртача 950-980 минг), аҳоли сони эса 45,6 миллион кишидан ошади. 2035-йилга бориб, аҳолининг ёш таркибидаги ўзгаришлар натижасида 18 ёшгача бўлган ёшлар ва меҳнатга лаёқат ёшидан катталар сони мос равишда 3,2 миллион ва 2,3 миллион кишига кўпайиши кутилмоқда. 

Демографик дивиденд. 2022 йил бошига келиб, дунёда меҳнатга лаёқатли аҳолига болалар таъсири кўрсаткичи 41 нафарни, ривожланган мамлакатларда 25 нафарни ташкил этди. Прогнозларга кўра, Ўзбекистонда 2035-йилгача демографик солиқ тўлаш хавфи кутилмайди. Аҳоли сонининг ошиши биринчи навбатда соғлиқни сақлаш ва таълим тизимига таъсир қилади.

Соғлиқни сақлаш. 2022 йил бошида республикада 1281 та шифохона мавжуд бўлиб, ҳар 10 минг кишига 46,9 та шифохона ўрни тўғри келган. Шунингдек, бир сменада 683 минг кишини қабул қиладиган 6676 та амбулатория-поликлиника мавжуд бўлиб, бу ҳар 10 000 кишига 197 нафарни ташкил этишини англатади. Ушбу муассасалардаги тиббиёт ходимлари сони 95,6 минг кишини ташкил этади, яъни ҳар 10 минг кишига 27,1 нафар тиббиёт ходими ёки бир шифокорга 369 нафар бемор тўғри келади. 2035-йилга бориб, аҳолининг ўсишини ҳисобга олган ҳолда, фуқаролар саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш мақсадида амбулатория-поликлиникалар сонини 8450 тага етказиш зарур (битта амбулатория-поликлиника 18500 кишига мўлжалланган).

Прогнозларга кўра, республика аҳолиси йилига ўрта ҳисобда 711,0 минг кишига кўпаяди. Ўсиш шундай бўлган тақдирда ҳам шифокорлар ва ҳамширалар зиммасига тушадиган юкламанинг ортиб кетмаслиги кутилмоқда. 2035-йилга бориб, шифокорлар билан таъминланиш даражаси 10 минг кишига 28,4 нафарни, ҳамширалар билан таъминланиш даражаси эса 116,8 нафарни ташкил этади.

    Бошқа янгиликлар