АсосийJamiyat

30 январдан эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини онлайн алмаштириш мумкин

'30 январдан эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини онлайн алмаштириш мумкин'ning rasmi

Жорий йилнинг 30 январидан бошлаб эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳноманисини уйдан туриб ЯИДХП (my.gov.uz) олиш мумкин. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди. Маълум қилинишича, аввалгидек, ДХМ ва ички ишлар органларига бормайсиз, расмга тушиб овора бўлмайсиз, бир нечта ҳужжатларга имзо қўймайсиз, асосийси навбат кутиб турмайсиз.

Бунинг учун my.gov.uz оқали буюртма берасиз.

Буюртмада:

- бўш қаторлар ўзингизга тегишли шахсий маълумотлар билан тўлдирилади;

- тегишли бандлар танланади;

- янги ҳайдовчилик гувоҳномаси етказиб бериладиган манзил кўрсатилади;

- мобил телефон ёки компьютер орқали шахсий имзо қўйилади;

Сўнги қадамда инвойс шаклланади ва БҲМнинг 70 фоизи (210 000 сўм) миқдорида ҳамда почта хизмати учун 25 000 сўм тўлов амалга оширилади.

Марказ ходими, келиб тушган буюртмани кўриб чиқиб, чоп этган янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини почта хизматига тақдим этади.

Почта хизмати томонидан икки иш кунида манзил бўйича етказилади ва Сиздан эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини ва талонни олиб, янгисини тақдим этади.

Почта хизмати эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талонини ДХМга топширади.

    Бошқа янгиликлар