АсосийJamiyat

Ўзбекистонда бир йилда 500 нафарга яқин шахс вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этган

'Ўзбекистонда бир йилда 500 нафарга яқин шахс вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этган'ning rasmi

2022 йилда Ўзбекистонда 500 нафарга яқин шахс вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонлик учун жазога тортилган. Бу ҳақда Олий Суд матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилди.

Қайд этилишича, улардан 23 нафари — 14 ёшга етмаган шахснинг номусига теккан (ЎзР ЖК 118-модда 4 қисми), ва ундан тўрт баробар кўпи — 99 нафари — ўн тўрт ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш (ЎзР ЖК 119-м 4-қ) ҳолатлари.

249 нафар шахс 16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилгани учун жазога тортилган (ЎзР ЖК 128-м).

7 нафар шахс Ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахс билан моддий қимматликлар бериш ёхуд мулкий манфаатдор этиш орқали жинсий алоқа қилгани учун жазога тортилган (ЎзР ЖК 128-1-м.).

91 нафар шахс Ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уяциз-бузуқ ҳаракатлар қилгани учун жазоланган (ЎзР ЖК 129-м.).

    Бошқа янгиликлар