АсосийJamiyat

Бугун ёғингарчиликсиз туманли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

'Бугун ёғингарчиликсиз туманли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда'ning rasmi

"Ўзгидромет" 19 январь кунги об-ҳаво прогнозларини эълон қилди.

Унга кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3° совуқ-2° илиқ, баъзи жойларда 3-5° илиқгача бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2-4° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қор ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-5° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар