АсосийJamiyat

Қашқадарёда каналдаги муз оқибатида сув тошди (видео)

'Қашқадарёда каналдаги муз оқибатида сув тошди (видео)'ning rasmi

Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ тумани Самоқ маҳалласи ички каналларидан бирида сув тошди. Бу ҳолат тасвирланган видеолавҳа ижтимоий тармоқларда тарқалди. 

Ҳодиса 17 январь куни тушдан кейин содир бўлган.

Қашқадарё вилояти ФВБ хабарига кўра, сув тошқинига аҳолининг ўзбошимчалиги ва музлар сабаб бўлган.

"Ушбу ҳудуд аҳолиси ўзбошимчалик билан Қизилдарёдан фойдаланиши яъни, сув тақсимлагичини очиши оқибатида қишлоқнинг ички каналларидан сув тўлиб оқишига сабаб бўлган. Қолаверса, муз бўлаклари тўпланиб, сув йўналишини ўзгаришига олиб келган", дейилади хабарда.

ФВБ сув тошқини оқибатида моддий ва жисмоний жабрланганлар йўқлигини маълум қилди.

    Бошқа янгиликлар