Жиззах шаҳрида автобус бир нечта автомобиллар билан тўқнашди. Ҳолат юзасидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, воқеа 2023 йил 17 январь куни соат 21:00 ларда Жиззах шаҳар “Мустақиллик шоҳ” кўчасида содир бўлган.
Унда “ANKAI” русумли “Жиззах автотранс сервис” МЧЖга қарашли йўловчи ташувчи автобусни йўловчиларсиз бошқариб кетаётган ҳайдовчи А.Ҳ. ҳаракат давомида чарчоқ аломати бўлиб, ухлаб қолган.
Оқибатда рул бошқарувини йўқотиб “JizzaxPlasTex” корхонаси олдидаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида ўзи билан бир йўналишда олдинда навбат кутиб тўхтаб турган ҳайдовчи Қ.A.гa тегишли “Damas”нинг орқа қисмига келиб урилган. Натижада “Damas” автомобили йўлнинг ўнг томон четига чиқиб ағдарилиб кетган.
Шунингдек, автобус ҳайдовчиси ҳаракатини давом эттириб:
2) ҳайдовчи T.K.гa тегишли “Nexiа-2” русумли;
3) ҳайдовчи T.У.гa тегишли “Nexiaа-2” русумли;
4) ҳайдовчи З.Ш.га тегишли “Kobalt” русумли;
5) ҳайдовчи X.A.гa тегишли “Nexiа-3” русумли;
6) ҳайдовчи У.С.га тегишли “Nexiа-2” русумли;
7) ҳайдовчи Р.И.гa тегишли бўлган “Lacetti” русумли автомобилларга, жами 7 та транспорт воситаларига тўқнашиб ЙТҲ содир этган.
ЙТҲ натижасида “Damas” автомобили ҳайдовчиси, A.Қ.гa биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, амбулатор тартибда даволаниш учун яшаш манзилига юборилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.






