АсосийDunyo

Италияда 30 йил қидирувда бўлган жиноятчи қўлга олинди

'Италияда 30 йил қидирувда бўлган жиноятчи қўлга олинди'ning rasmi

Италияда 30 йиллик қочқиндан сўнг энг кўп қидирилган жиноятчи қўлга олинди. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди. 

Мафия бошлиғи Маттео Мессина Денаро Сицилиядаги шифохонада даволанаётганида ушланган. Италия телевидениеси хабарига кўра, у зудлик билан махфий жойга юборилган. Мессина Денаро қидирувга берилганида 30 ёшда эди, ҳозир у 60 ёшда.

Унинг йирик жиноятлари орасида Сицилиядаги 1992 йилги 2 та портлаш, мафия бошлиғининг ўғлини ўлдириб, кислотада эритиб юбориш кабилар саналмоқда.

    Бошқа янгиликлар