АсосийJamiyat

Ўзбекистонда иш ҳақининг бир қисмини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан тўлаш режалаштирилмоқда

'Ўзбекистонда иш ҳақининг бир қисмини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан тўлаш режалаштирилмоқда'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда муҳокамалар порталига жойлаштирилган ҳукуматнинг "Иш ҳақини натура шаклида тўлашни тартибга солиш ва иш ҳақи ойига бир марта тўланадиган ходимларнинг айрим тоифаларини белгилаш тўғрисида"ги қарор лойиҳаси турлича талқин қилинмоқда. Унда Ўзбекистонда иш ҳақининг бир қисмини натура шаклида, яъний қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари  билан тўлаш белгиланган. Муҳокамаларда одамлар энди мансабдорлар бу тартибни ҳам суистеъмол қилишиб, картошка, пиёзнинг нархини қиммат нархда ҳисоблаб, ойлик маошга ўтказишларидан хавотирларини билдиришган. 

Ушбу хабарлар юзасидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги қуйидагиларни маълум қилди.

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг 256-моддаси тўртинчи қисмига кўра меҳнатга натура шаклида ҳақ тўлаш тақиқланган, бундан Ўзбекистон  Маҳкамаси томонидан белгиланган ҳоллар мустасно эканлиги белгиланган.Қарор лойиҳасида ушбу мустасно ҳолатлар белгиланмоқда, яъни:

Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан етиштирилган ва қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари; 

  • уй ишчисини озиқ-овқат ва уй-жой билан таъминлаш учун.

 

Мазкур ҳолатда фақат:

  • Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари бўлган иш берувчилар томонидан ўзлари етиштирилган ва қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўзларининг ходимларига;
  • Ўзига хизмат кўрсатилиши ва уй хўжалигини юритишда ёрдамлашиш мақсадида уй хизматчиларини ёллаган иш берувчилар томонидан уй ишчиларига озиқ-овқат ва уй-жой билан таъминланиши меҳнатга натура шаклида ҳақ тўлашга рухсат этилиши мумкин.

Бунда, қуйидаги талаблар мавжуд бўлиши белгиланмоқда:

  • Ходим рози бўлиши, яъни иш ҳақини натура шаклида тўлаш меҳнат шарномада кўрсатилиши;
  • Ходимнинг ойлик иш ҳақининг 30 фоизидан ортиқ бўлмаслиги;
  • ходим шахсий истеъмоли ва унинг оиласи учун мос ва фойдали бўлиши;
  • Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан тақдим этилаётган товар нархи унинг таннархидан юқори бўлмаслиги;
  • Уй ишчисининг иш берувчилари томонидан тақдим этилаётган товар ҳақиқий бозор нархидан юқори нархда тақдим этилмаслиги лозим.

Лойиҳа бўйича иш ҳақини натура шаклида ҳақ тўлаш мумкин бўладиган ҳолатлар фақатгина юқорида кўрсатилган 2 та ҳолатда рухсат этилиши мумкин бошқа соҳаларда ва бошқа ходимлар тоифаларига иш ҳақини натура шаклида тўлаш тақиқланади.

 

    Бошқа янгиликлар