Сурхондарё вилояти Денов туманида учта транспорт воситаси иштирокидаги йўл транспорт ҳодисаси одам ўлими билан якунланди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати xaбар қилди.
Қайд этилишича, ҳолат 9 январь соат 17:20 ларда М-41 Бишкек—Душанбе—Термиз автомобил йўлининг 1487-километрида содир бўлган. Нексия-3 ҳайдовчиси машинани иккинчи даражали йўлдан бошқариб келиб, асосий йўлдан ҳаракатланиб келаётган Дамас машинасини ўтказиб юбормасдан, у билан тўқнашган. Тўқнашув зарбидан Дамас бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишдан келаётган автобусга урилган.
ЙТҲ оқибатида Дамас автомобили йўловчиси шифохонада вафот этган.






