Ўзбекистон бўйлаб кузатилаётган аномал совуқ об-ҳаво туфайли, ёловчи поездлар ҳаракат ҳавфсизлигини таъминлаш ва ёловчиларни оз манзилларига етказиш давомида ноқулайликлар келиб чиқишини олдини олиш мақсадида, 766/765-сонли "Тошкент – Бухоро – Тошкент" йўналишидаги “Афросиёб” юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездлари қатновлари 2023 йилнинг 13,14,15 январь кунлари 3 та рейсга бекор қилинади. Бу ҳақда "Ўзтемирйўлйўловчи" матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ёловчилар ўз манзилларига етиб олиш мақсадида қуйидаги муқобил ёловчи поездлардан фойдаланишлари мумкин:
- 12-сонли "Тошкент – Буҳоро" "Шарқ";
- 56-сонли "Тошкент – Буҳоро – Хива";
- 58-сонли "Тошкент – Буҳоро – Шовот";
- 72-сонли "Тошкент – Буҳоро – Олот";
- 125-сонли "Андижон – Тошкент – Буҳоро – Хива";
Харид қилинган чипталарни темир йўл чиптаҳоналарида, электрон тарзда харид қилинган чипталарни чипта.раилwай.уз сайтида қайтаришингиз мумкин.
Чипта 100% қийматда қайтарилади.
"Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ раҳбарияти йўловчилардан, келиб чиқган ноқулайликлар учун узр сўрайди" дейилади хабарда.






