АсосийDunyo

Жанубий Корея ўзининг ядро қуролини яратиши мумкин

'Жанубий Корея ўзининг ядро қуролини яратиши мумкин'ning rasmi

Жанубий Корея бошқа давлатларнинг ядровий қуролидан фойдаланиши ёки ўзиникини яратиши мумкин. Мамлакат Президенти Юн Сок-Ёлга кўра, бу Шимолий Корея билан муносабатлар янада ёмонлашган тақдирда амалга оширилади. Бу ҳақда zamon.uz  ёзмоқда. 

Хабар қилинишича, Юн Сок-Ёл Мудофаа вазирлигининг 2023 йилга мўлжалланган иш режалари тўғрисидаги Президентга ҳисоботи чоғида вазирликка бу бўйича топшириқ берган.

"Агар шундай вазият тақозо қилса, илмий технологияларимиз ёрдамида биз кўп вақт сарфламасдан, тезда ядровий қуролга эга бўламиз", — деди Президент.

Шу билан бирга, у айни дамда “реал мумкин бўлган” вариантларни танлаш муҳимлигини таъкидлади. Сеул ҳозир Вашингтон билан ядровий активлари масалаларида ахборот алмашиш, биргаликда режалаштириш ва бундай режаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилаётганини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, декабрь ойи сўнгида Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин КХДР ядро кучларини кучайтириш, ядро каллакларини оммавий ишлаб чиқариш, бир зумда қарши ҳужумга қодир бўлган янги қитъалараро баллистик ракета тизимини яратиш ва тезкор разведка ишларини якунлаш зарурлигини эълон қилган эди.

    Бошқа янгиликлар