АсосийJamiyat

ЮНEСКО 2023 йилги хотира дастури доирасида атоқли турк шоири Ошиқ Вeйсeлни ёд олишга чақирди

'ЮНEСКО 2023 йилги хотира дастури доирасида атоқли турк шоири Ошиқ Вeйсeлни ёд олишга чақирди'ning rasmi

Буюк шоир Ошиқ Вейсел ЮНEСКОнинг 2023 йилги хотира дастурига киритилди. Эллик йил муқаддам вафот этган Вейсел Туркиянинг ошиқлик анъанасининг энг муҳим намояндаларидан бири, мамлакатнинг миллий бойлиги саналади. Ошиқ Вейсел вафотининг 50 йиллиги Туркияда ва хорижда турли хилдаги тадбирлар билан нишонланади.

Онадўли ошиғи, импровизация шеърияти ва мусиқани уйғунлаштирган кўп қиррали санъат арбоби - Онадўлида беш юз йилдан ортиқ вақтдан бери ўрганилади ва Туркияда маданий мерос ва бойликнинг муҳим ифодаси саналади. Жаҳон миқёсидаги халқ шоири Ошиқ Вейсел (Шатироғлу) бу халқ санъаткорларининг энг машҳурларидан бири бўлиб, унинг санъати ўлимидан кейин ҳам бағрикенглик, севги ва ватанпарварлик туйғулари билан тўлдирилган содда шеърлари орқали инсоният ва келажак авлоднинг такомиллашувида ўз хиссасини қўшиб келмоқда.

Парижда бўлиб ўтган 41-Бош конференцияда қабул қилинган қарор билан ЮНEСКО шоир вафотининг 50 йиллиги муносабати билан 2022-2023 йилларда Ошиқ Вейселни хотира тадбирлари рўйхатига киритди. Дастур доирасида Ошиқ Вейсел йил давомида Туркияда ва хорижда ўтказиладиган учрашувлар, кўргазмалар ва концертлар каби тадбирлар билан ёдга олинади.

Ошиқ Вейсел: Ошиқлик анъанасининг сўнгги буюк вакили

1894 йилда Сиваснинг Шаркишла туманидаги Сивриалан қишлоғида туғилган Ошиқ Вейсел етти ёшида чечак туфайли иккала кўзидан ҳам айрилган. У ўн ёшида соз (турк халқ мусиқасида қўлланиладиган чолғу тури) чалишни бошлаган ва 1933 йилда Туркия бўйлаб ижрочи сифатида саёҳат қилган, баъзан создан ҳам дарс берган.

Ошиқ Вейселнинг халқ ва зиёлилар ўртасида кўприк қурган шеърлари турли мавзуларни қамраб олган. Унинг қўшиқчилигида турк сўфий шоири Юнус таъсирида бўлган бўлсада, Вейсел асарларида сўфийлик излари бордер. Вейсел, айниқса, ишқий шеърлари жиҳатидан бошқа бир буюк турк шоири Каражаўғланнинг давомчиси саналади.

Ошиқ Вейселнинг илк асари, Республиканинг 10 йиллигида Отатурк учун куйлаган достон эди. 1944 йилда нашр этилган «Дейишлар» шеърий тўпламининг биринчи жилди, сўнггиси эса “Дўстлар бени хатирласин” (1970) бўлиб, барча шеърларини жамлаган. Бошқа шеърлари эса 1949 йилда нашр этилган “Сазимдан сеслер” номли жилдда тўпланган.

Ошиқ Вейсел ҳамиша инсонларни ва ҳаётни «қучоқлаб», тушунишга, англаш учун ҳаракат қилган инсон сифатида ёдда қолади. У келажак авлодларга табиатга меҳр қўйиш, дўстлик, бирлик ва ҳамжиҳатлик, шунингдек, меҳр-оқибат ҳақидаги бебаҳо мисраларни туҳфа этган буюк халқ шоири сифатида бугун ҳам ёдга олинади.

Сивасдаги Музей уйи имконияти чекланган меҳмонларни қабул қилади

Ошиқ Вейсел 1973 йил 21 март куни ўзи туғилган қишлоғи Сивриаланда вафот этди. Унинг уйи вафотидан кейин музейга айлантирилган ва унинг мазмуни сақланиб қолинган. 2012 йилда халқаро лойиҳа асосида таъмирланган музейда Вейселнинг ётоғи ва радиоси, шунингдек, шоирнинг кўплаб кийимлари ва шахсий буюмлари намойиш этилган.

Европа Иттифоқи, Туркия маданиятлараро мулоқот ва музейлар грант дастури, Сивас музейи бошқармаси томонидан олиб борилаётган Музейлараро маданият иттифоқи лойиҳаси доирасида янгиланган майдондаги “қоронғи хона”га кўзи ожизлар учун Брайл алифбосида “Узун инже бир ёлдайим” (Мен узоқ ва тор йўлдаман) ибораси мавжуд. Бу хонада Ошиқ Вейсел ҳайкали ҳам ўрнатилган.

Музейда, шунингдек, буюк шоирнинг илгари кўрилмаган радио ва телевидение қайдлари, шунингдек, эшитиш қобилияти паст бўлганлар учун махсус тайёрланган, инглизча субтитрли ҳужжатли фильмлари ҳам ўрин олган.

    Бошқа янгиликлар