АсосийJamiyat

"Қатор ҳудудларда мактабгача ва мактаб таълими муассасаларида иситиш тизимлари тўлақонли йўлга қўйилмаган."

'"Қатор ҳудудларда мактабгача ва мактаб таълими муассасаларида иситиш тизимлари тўлақонли йўлга қўйилмаган."'ning rasmi

"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва таълим жараёнларига масъул ҳудудий идораларни мактабгача ва мактаб таълими муассасаларида ўқиш жараёнларини кейинги ҳафтадан бошлаш масаласини кўриб чиқишга чақирди.

"Аввало, аномал совуқ ва ёғингарчилик шароитида ўқувчиларнинг таълим муассасига етиб келиши кескин қийинлашади. Айрим қишлоқларда болалар бир неча километр пиёда юриб, мактабга қатнашини инобатга олиш зарур. Қолаверса, мурожаатларга кўра, қатор ҳудудларда мактабгача ва мактаб таълими муассасаларида иситиш тизимлари тўлақонли йўлга қўйилмаган.

Ўқишни бошлашнинг аниқ муддатини белгилаш қарори нафақат таълим муассасалари маъмурияти, балки ота-оналар ва педагогик таркиб билан маслаҳатлашган ҳолда қабул қилиниши лозим», — деб ёзади Бекмуродов.

Эслатиб ўтамиз, 5 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг тегишли йиғилиш баёнига асосан, Ўзбекистонга аномал совуқ об-ҳаво кириб келиши муносабати билан барча бўғиндаги таълим муассасаларида қишки таътил муддати 17 январга қадар узайтирилди ва 10 январь куни Ҳукумат ушбу қарорини ўзгартириб, 11 январдан университетлар, техникум, коллеж ва академик лицейларда босқичма-босқич дарс машғулотлари бошланишини маълум қилди. 

Вазирлар Маҳкамасининг ўзгартирилган эълонига қадар Андижон, Фарғона, Хоразм, Самарқанд вилоятларидаги мактабларда 11 январдан ўқиш бошланишини хабар қилинган эди.

 

    Бошқа янгиликлар