АсосийJamiyat

"Тез ёрдам секин борса, бизга жаҳл қилманг" (видео)

'"Тез ёрдам секин борса, бизга жаҳл қилманг" (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда шу хусусда эълон қилинган видео юзасидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ўтган йил 1 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖХД ЙҲХХ бошлиғи ва Тез тиббий ёрдам хизмати маркази раҳбари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги автотранспорт бўлими масъул ходимлари иштирокида тез тиббий ёрдам автомобилларининг махсус фото-видео фиксация мосламалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолатлари бўйича келиб чиқаётган муаммоларни бартараф этиш юзасидан учрашув ташкил этилиб, ишчи гуруҳи тузилган.

Тез тиббий ёрдам автомобилининг ҳайдовчиси Йўл ҳаракати қоидаларининг 25-банди асосида белгиланган тартибда айрим қоидаларнинг талабларидан четга чиқиши мумкин. Бундай ҳолатда махсус камералар орқали автомобиль қайд этилган тақдирда кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажарганликни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда ҳайдовчиларнинг маъмурий қоидабузарлиги охирги зарурат ҳолатларида содир этилган деб топилади ва маъмурий иш ушбу Кодекснинг 271-моддасига мувофиқ тугатилади.

Ҳозирда, ижтимоий тармоқда тарқалган видео батафсил ўрганилмоқда. Натижаси бўйича қўшимча маълумот берилади, дейилади Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабарида.

    Бошқа янгиликлар