Сенегалнинг Кафрин вилоятида икки автобуснинг тўқнашуви оқибатида 38 киши ҳалок бўлди, 100 га яқин киши жароҳатланди. Бир неча ўнлаб ҳалок бўлган воқеа ҳақида маҳаллий Сененеwс портали хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар сони 38 кишини ташкил этади, камида 100 киши жароҳат олган. Дакардан келаётган автобус Кедугу вилоятидан келаётган бошқа автобус билан тўқнашиб кетди”, — дейилади хабарда.
Президент Маки Салл фожиа муносабати билан ҳамдардлик билдирди ва мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилди.






