АсосийJamiyat

Навоийдаги "Дара" қишлоғини туризм қишлоғига айлантириш ишлари бошланди

'Навоийдаги "Дара" қишлоғини туризм қишлоғига айлантириш ишлари бошланди'ning rasmi

Навоий вилояти, Нурота туманида жойлашган "Дара" қишлоғи туризм қишлоғига айлантирилмоқда. Бу Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2022 йил 19 сентябр куни ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 68-сонли баёнига асосан амалга оширилмоқда.

Айни дамда Навоий вилояти Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси томонидан қатор ишлар қилинмоқда. Жумладан, “Дара” қишлоғида 3 та оилавий меҳмон уйи, 5 та гастрономик хонадон, 2 та қадимий уй ва қадимий буюмлар сақланувчи уй музейлари, шунингдек, 2 та ҳунарманд (уй) устахоналари фаолияти йўлга қўйилди.

Шу билан бирга, мазкур маҳаллада қўшимча туризм турлари ва хизматларини ривожлантириш мақсадида 2 та спорт ва сайр хизмати, 3 та овқатланиш шохобчаси, 8 та савдо нуқтаси ҳам ташкил этилди.

Бундан ташқари, 2023–2024 йилларда "Дара" қишлоғида 3 та селфи ҳудуди, 1 та осма кўприк, 2 та автотураргоҳ, 30 та дам олиш ҳудуди ва 2 та ҳожатхона қурилиши режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар