АсосийJamiyat

Ўзбекистонда мактаб ўқувчиларининг ўқув юкламалари камайтирилди

'Ўзбекистонда мактаб ўқувчиларининг ўқув юкламалари камайтирилди'ning rasmi

Ўзбекистонда мактаб ўқувчиларининг ўқув юкламалари камайтирилди. Бу ҳақда Санэпидхизмат  Матбуот хизмати хабар берди.

Бу тартиб умумтаълим мактабларида таълим шароитлари ва ташкил этилишига қўйиладиган санитария-эпидемиологик талаблари (0341-16-сон СанҚваН) иловасига мувофиқ киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчада акс этган.

 Унга кўра, ҳафталик ўқув юкламасининг максимал даражасига бўлган гигиеник талаблар қуйидагича белгиланди:

  • 1-синфлар учун — дарслар кунига 4 соатдан ва ҳафтада 2 кун 5 соатдан кўп бўлмаслиги керак (5 соатлик ўқув кунида жисмоний тарбия ёки енгил фанлар — технология, тасвирий санъат, мусиқа маданияти, тарбия фанлари ўқитилади). 1-синфлар учун дарс соатлари 1 ҳафтасига 22 соатдан ошмаслиги керак.
  • 2 — 4-синфлар учун — дарслар кунига 4 соатдан ва ҳафтада 4 кун 5 соатдан кўп бўлмаслиги керак (5 соатлик ўқув кунида жисмоний тарбия ёки енгил фанлар — технология, тасвирий санъат, мусиқа маданияти, тарбия фанлари ўқитилади);
  • 5 — 9-синфлар учун — дарслар кунига 6 соатдан кўп бўлмаслиги керак;
  • 10 — 11-синфлар учун — дарслар кунига 6 соатдан кўп бўлмаслиги керак;

 

 Бир йил давомида ўқув ҳафталиги 1-синфлар учун — 33 ҳафта, 2 — 11-синфлар учун 34 ҳафтадан ошмаслиги лозим.

 

 

    Бошқа янгиликлар