АсосийJamiyat

Онаси қадрламаган иш берувчилар пайдо бўлишига тайёр туринг - Алишер Қодиров

'Онаси қадрламаган иш берувчилар пайдо бўлишига тайёр туринг - Алишер Қодиров'ning rasmi

Сал аввал, мактаб ва боғчаларда таътил эълон қилиниши сабабли фарзанди МТТга бораётган бюджет ташкилотида ишлайдиган аёлларнинг иш ҳаққи камайтирилмаган ҳолда иш вақтини қисқартириш белгиланди.

Ушбу ҳолат юзасидан Олий мажлис Қонунчилик палатаси депутати Алишер Қодиров муносабат билдириб, Ўзбекистонда аёлларнинг иш вақтини қисқартиришни таклиф қилди.

“Ишлайдиган, оилали аёллар учун эрталаб ишга бир соат кечроқ келиш ва иш вақтидан бир соат вақтлироқ кетишни расмийлаштириш керак. Aёл ходимнинг иш самарадорлиги сезиларли ошади, оилада муҳит ўзгаради”, - деган эди депутат. 

Оилали аёл ходимларга икки соатлик имтиёз ҳақидаги таклиф, иш берувчилар ва аёл фаоллар томонидан "меҳнат бозорида аёлларни камситилишига сабаб бўлади", деб танқид қилинди. Депутат ўз мулоҳазаларига қўшимча тушунтириш берди

“Иш берувчи - ходимнинг камроқ ишлашига мослашади, лекин оила онасизликка мослаша олмаяпти. Янги Меҳнат кодекси иш вақтини мослаштириш учун имкон беради. Аёллар оиласи учун бу имкониятдан фойдаланиши керак.

Акси ҳолда, яқин келажакда инсоннинг аниқ қийматини белгилашни таклиф қиладиган, онаси қадрламаган иш берувчилар пайдо бўлишига тайёр туринг.

Тараққиёт - қадриятларга таяниши керак! Бормоқчи бўлган манзилимизни аниқ билиб олайлик”, - дейди Қодиров. 

    Бошқа янгиликлар