АсосийDunyo

Марказий Осиёнинг уч давлати минтақадаги энг йирик – Қамбарота ГЭС-1 бирга қуради

'Марказий Осиёнинг уч давлати минтақадаги энг йирик –  Қамбарота ГЭС-1 бирга қуради'ning rasmi

Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон энергетика идоралари раҳбарлари Қамбарота ГЭС-1ни биргаликда қуриш бўйича келишиб олди. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди. 

2023 йилнинг 6 январида Бишкек шаҳрида Қозоғистон Республикаси энергетика вазири Болат Акчулаков, Қирғизистон Республикаси энергетика вазири Таалайбек Ибраев ва Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов “Йўл харитаси”ни имзоладилар.

Қамбарота ГЭС-1 қурилиши лойиҳаси доирасида томонлар уни амалга оширишнинг асосий шартларини келишиб олдилар. Шунингдек, вазирлар электр станциясини ўз вақтида ишга тушириш бўйича кутилаётган чора-тадбирларни белгилаб олган.

Қамбарота ГЭС-1 Қирғизистондаги энг йирик электр станцияга айланиши керак. У Марказий Осиё мамлакатларини электр энергияси билан таъминлайди ва минтақанинг сув таъминотини барқарорлаштиради.

    Бошқа янгиликлар