Наманган ва Андижон халқаро аэропортларида қуюқ совуқ туман туфайли кўришнинг ёмонлашиши ҳаво кемаларини қабул қилиш ва жўнатишни вақтинча тўхтатилишига олиб келди. Бу ҳақда UZBEKISTAN AIRPORTS хабар бермоқда.
Хусусан, Наманганда кўриниш чегарасининг 700 метргача пасайиб кетиши сабабли “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг HY9816/9821 (Оренбург — Наманган — Иркутск) ва HY9822/94 (Иркутск — Наманган — Тошкент) йўналишлари бўйича рейслари ўзгартирилди.
Air Arabia авиакомпаниясининг G9784/785 (Шаржа — Наманган — Шаржа), шунингдек, Red Wings авиакомпаниясининг WЗ4483/4484 (Москва — Наманган — Москва) рейси Тошкент халқаро аэропортидан амалга оширилади.
Ноқулай об-ҳаво шароити (кўриш масофаси 900 метр) Андижон аэропорти ишининг чекланишига ҳам сабаб бўлди.
“Uzbekistan Airways”нинг HY091 (Тошкент — Фарғона), HY049 (Фарғона — Самарқанд), HY050 (Самарқанд — Фарғона) ва HY092 (Фарғона — Тошкент) рейслари ўзгартирилган йўналиш бўйича амалга оширилади.






