Британия шаҳзодаси Гарри Афғонистонда хизмат қилаётганда 25 нафар Толибонни йўқ қилган. У биринчи марта ўзи ўлдирган жангарилар сонини айтди. Шаҳзоданинг ҳарбий хизмати тафсилотлари ҳақида The Telegraph нашри 10 январда эълон қилиниши режалаштирилган "Запасной" китобидаги парчага таяниб хабар бермоқда.
Ўзининг 10 йиллик хизмати давомида Гарри икки марта Афғонистонга учган ва олтита миссияда қатнашган. Унинг сўзларига кўра, урушнинг қайноқ нуқтасига иккинчи сафари чоғида шаҳзода ҳарбий вертолёт учувчиси бўлган ва ўзининг таржимаи ҳолида таъкидлаганидек, 25 та толибни йўқ қилган. Унинг қайд этишича, вертолётга ўрнатилган камера унга ўлдирилган жангарилар сонини аниқ ҳисоблай олиш имконини берган.
Шаҳзода жанг авжида рақибларни одамлар сифатида эмас, балки аста-секин тахтадан олиб ташлаган "шахмат доналари" сифатида қабул қилганини айтади.
Шуниси эътиборга лойиқки, қироллик оиласи аъзосининг дадил чиқишлари унинг хавфсизлигига кучли зарба бериши мумкин. Гап шундаки, шаҳзода аввал ҳам унвони ва Афғонистонга хизмат сафарлари туфайли террорчилар нишонига айланган. Қирол қўли билан ўлдирилган толиблар ҳақидаги тафсилотлар Гарри ва унинг оиласига ҳужумга сабаб бўлиши мумкин.
Шов-шувли хабарларни тарқалишига сабаб бўлган ушбу китоб аслида дўконларда 10 январда кейин сотилиши керак эди. Бироқ, Испанияда китоб аввалроқ адашиб сотилган. Шундай қилиб, автобиографиядан парчалар Интернетга тарқалиб улгурди.






