АсосийJamiyat

Тошкентдаги корхоналарнинг бирида ёнғин содир бўлди

'Тошкентдаги корхоналарнинг бирида ёнғин содир бўлди'ning rasmi

Бугун, 5 январ куни соат 14:40 да Тошкент шаҳар Бектемир тумани “Ҳ.Байқаро” МФЙ Ҳ.Байқаро кўчасида жойлашган корхоналарнинг биридаги цехда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда  ФВВ хабар берди. 

 Хабарда айтилишича, воқеа жойига 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:43 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:51 да қуршаб олинган ва соат 14:57 да ўчирилган.

Ёнғин оқибатида цехнинг тахминан 35 кв.м майдонида пенополистирол маҳсулот чиқиндилари ёнган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

    Бошқа янгиликлар