АсосийJamiyat

Жиззахда овчи ўзини ўзи отиб қўйди

'Жиззахда овчи ўзини ўзи отиб қўйди'ning rasmi

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида рўйхатда туриб, Жиззах вилояти Фориш тумани Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғинида вақтинча яшовчи Х.Ч. ов қуролидан жароҳатланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.

Чорва молларидан хабар олиш мақсадида йўлга чиққан ушбу шахснинг эҳтиётсизлиги оқибатида елкасидаги милтиқ отилиб кетиб, сочма қўрғошин ўқнинг бир донаси товонига теккан. У шифохонага ётқизилган.

“Иж-54” русумли, 12 калибрли, 2 стволли ов қуролига жабрланувчи қонуний эгалик қилган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

    Бошқа янгиликлар