Қозоғистон бош прокурори Берик Асилов январь тартибсизликлари чоғида қайси мамлакатлар фуқаролари жиноятлар содир этганини маълум қилди, деб ёзади "Tengrinews".
“Оммавий тартибсизликларда қатнашишда ва бошқа жиноятларда чет элликлар ҳам гумонланмоқда. Улар орасида Ўзбекистон, Россия, Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари бор”, — деди Асилов Мажилис (парламент қуйи палатаси)да маъруза билан чиқиш қилиб.
Шунингдек, у қўлга олинганлар орасида бузғунчи диний оқимларга мансуб бўлган саккиз киши борлигини ҳам айтди.
Бугун, 5 январь куни Қозоғистон бош прокурори Берик Асилов ва ички ишлар вазири Марат Ахметжанов қуйи палатада январ воқеалари юзасидан суриштирувнинг бориши ҳақида ҳисобот бермоқда.






