ОАВда мамлакат собиқ прокурори Рашид Қодиров озодликка чиққани ҳақида хабарлар тарқалди.
Қайд этилишича, 2019 йил 26 июнь куни 10 йилга озодликдан маҳрум қилинган Ўзбекистон собиқ бош прокурори Рашид Қодиров бундан бир неча кун аввал шартли равишда озодликка чиқарилган.
2000-2015 йилларда Ўзбекистоннинг бош прокурори лавозимида фаолият кўрсатиб келган Рашид Қодиров пора беришга далолат қилиш, фирибгарлик, солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш, тергов қилишга ва суд ишларини ҳал етишга аралашиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш каби ҳокимият, бошқарув ва жамоат бирлашмалари органларининг фаолият тартибига қарши бир қатор оғир ва ўта оғир жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилганди.
Эслатиб ўтамиз, Республика Бош прокурори лавозимида 15 йил ишлаган Рашид Қодиров 2015 йил апрель ойида ишдан бўшатилган. Қодиров илк бор 2018 йилнинг 22 февраль куни ҳибсга олинган.






